Video Player is loading.
Текущо време 0:00
Продължителност 0:00
Заредено: 0%
Тип на потока НА ЖИВО
Оставащо време 0:00
 
1x

МАКТУБ...

Агар етказмоқчи бўлганларим ўз манзилига эмас, адашиб сизга бориб қолган бўлса, сиздан ўтиниб сўрайман, бу хабаримни ўз эгасига етказинг. Чунки у кутиб турибди. Бу хабардан, бу сўзлардан, бу кутилмаган ҳолатлардан у хабардор бўлиши шарт. Агар ундай бўлмаса, бу ерда мен, у ерда эса у қийинчиликда қолиб кетамиз. Сиздан илтимос, ўтинчимга бефарқ бўлманг...

Ассалому алайкум.
Хабаримни сизга етиб борганидан ва уни олиб ўқиётганингиздан жудаям хурсандман. Хурсандчилигим сабаби шуки, шояд шу мактуб сабаб, бироз бўлсада бу ердаги ҳолатим ўзгарса, яхшиланса.

Бу ердан сизлар томонга алоқа яхши эмас экан.
Кимлардадир имконият кўп. Улар доимий алоқа қилади. Хабар юборади, хабар олади. Лекин менда эмас. Келишимдан аввал боғланиш учун
хамма нарсани тайёрлаб қўйганимда балки бундай бўлмас эди. Лекин энди бу ердан туриб бирор хабарни етказиш анча қийин. Шунинг учун ҳамма гапларимни тез тез айтиб ўтаман. Сиз эса яхшилаб эшитинг.

Биз хозир тушган жойни нима деб аталишини ҳам билмайман.
Қамоқхона десангиз, унда ҳеч қандай кишан йўқ. Агар озодлик десангиз ҳеч қандай эркинлик йўқ. Ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада биз бажаришимиз зарур бўлган ишлар бор. Истасак ҳам истамасак ҳам шу ишларни қилаверамиз.

Ёмон томони эса, бу ердаги ҳолатимиз бу ерга келгунча кўрсатган ҳунарларимизга ҳам боғлиқ, ундан ташқари бизни яқинларимизнинг қилаётган ишларига ҳам боғлиқ. Ўзимни қилган ишларимга индамай чидаб ўтираман, лекин, ҳар куни назоратчининг телефонига бир неча марта хабар келади. Ўша таниш товуш, ундан кейин у менга қараб: "ҲОЙ ФАЛОНЧИ, СЕНИ ЎҒЛИНГ МАНА БУНДАЙ ҚИЛИБ ЮРГАН ЭКАН, ШУ САБАБ СЕНГА ЯНА ҚИЛАДИГАН ИШИНГГА ҚЎШИМЧА ИШ ҚЎШИЛДИ" дейишса, мана шу кўпроқ алам қилиб кетади. Ў ша хабар келмаса эди, назоратчи хабарни ўқимаса эди деб Худони зорини қиламан. Лекин яна давом этаверади. Яқинларимга шунча хат, хабар ёзаман, бирортаси сизларга етиб бормаганга ўхшайди. Чунки бу ерда бошимга тушаётган муаммолар кундан кун кўпайиб боряпти халос.

Айтишга, етказишга қанча ҳаракат қилсам ҳам ҳар куни ишим кўпаяверади, жазо ортаверади. Демакки хабарларим етиб бормаяпти.

Баъзан баъзан шундай бир нарсалар хонамга кириб келади, мазали таомлар, ширинликлар, мевалар, хадиялар... Кўплаб, жудаям кўп. Булар қаердан деб сўрайман. Жавобини эшитиб кўп-кўп йиғлайман.
Биласанми нима деб жавоб беришади?
Унда аввал сизга баъзи нарсани айтиб бераман. Шунда ўзингиз кўп нарсани тушунасиз.

Айтиб ўтганимдек бу ерда юрагингни сиқилиши ва баъзи бир жазолар инсонни ўзингни қилган ишларинг сабабидан, лекин бошқа томондан келадиган роҳат ва азоблар уни яқинларинг қилган ишларидан бўлади.

Айтайлик, мени ўғлим кимнидир алдаса, унга яхши нарсаларни ўргатмаганим учун мени қўлим қамчиланади, илм бермаганим ва яхши гапларни гапирмаганим учун тилимга ниналар санчилади, тарбия бермаганим учун устимдан қайноқ сувлар қуйилади. Қани эди мен совуқ шаббодани ҳам раво кўрмаган ўғлим ҳар куни уни қилган ишлари сабабидан қанча қийналишимни билса эди.

Ëки қизим бирор бир хуник иш қилса, ўзини бошқаларга кўз-кўз қилса, уни кўриб ёки эшитиб, ҳатто расми бору, шу расмини кўриб, ҳар қандай эркакни ичида бир ҳирс пайдо бўлса, ўша ҳайвоний ҳирс ҳажмидаги тош мени бошимга олиб келиб урилади. Авайлаб-асраб катта қилган қизим сабабидан бошим қандай ҳолатга келганини бир ўйлаб кўринг. Энди буни қизим билармикин...

Аёлим... Суюкли аёлим юрган йўлларида унга бошқалар қарайди, уни сепган атиридан эркаклар маст бўлишни бошлайди. Ўша мастлик билан менга суюкли бўлган аёлга қарашганида уни устида пайдо бўлган кирлик, ёқимсиз, сассиқ ҳайвонсифат назар менга ҳар куни овқат қилиб берилишини аёлим билганида эди. Чунки айнан манашу унга бўлган бошқаларни назари, эътибои, қарашлар, уни устида қораликдек тўпланади. Ўша қоралик қанча кўпайса, мен шунча ахлатни худди овқатдек ейман. Ейишга мажбурман. Тушунинг, бу жуда ёқимсиз! Истасангиз оддий ахлат олдига боринг-да, буни тасаввур қилиб кўринг.

Ҳар куни, баъзан икки, баъзан тўрт-беш марта бир киши келадида, нима қилиб турган бўлишимга қарамасдан узун кетмонга ўхшаган нарса билан жағимга уради. Ўша кетмонга ўхшаган нарсани кўтариб келаётган одамни кўрсам юрагим эзилиб тамом бўлади. Энди шу ҳолатда юришни бир ўйлаб кўринг.

Биринчи марта шундай келиб урганида "ДОД!!!" деб юбордим. Кейин "НИМАГА, ҚАЙСИ ҚИЛГАН ИШИМ УЧУН???" деб зўрға бақирдим.

Назоратчи айтди:
"Бирор нарса сотиш учун уни сал мақташ керакда укам, мундоғ шустрый бўлгин, айбини яшириб борини ошириб мақтасанг ҳеч нарса қилмайди, сотсанг бўлдида", деб бир вақтлар дўконимда ишлаётган йигитчага айтган эдим, энди у ҳар гал алдаб бирор нарса сотганида менга шундай Кетмон келиб тушади.
Ич ичимдан истайман, ишқилиб у ҳам кимгадир шундай деб ўргатмасин, агар ўргатса ундан ўрганганларни азоби ҳам менга келишини билиб турибман.

RoviTalk - Ўзимдан Ўзимгача бўлган йўл...

Telegram: https://t.me/rovitalk
Instagram: https://www.instagram.com/muslimholdarov

Telefon: 971320066; 970001166;

https://www.rovitalk.uz

Дата на публикация: 15 февруари, 2023
Категория: Друго