ЙИҚИЛДИМ ДЕГАНИМДА...

RoviTalk - Ўзимдан Ўзимгача бўлган йўл...

Енгилдим деганимда…

Ўзимга ўзимга дедимки:
— Бунча дард менда қаердан бор? Роҳатим қаерда?
Мендан бахтсизликни олиб ташлаб, севинтирадиган ҳеч нарса йўқми?

Оламларнинг Роббиси, ночор, итоатсиз қулига "Тоҳа 2" да дедики:

— Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилмадик.

Дедимки:
— Шундайкуя, лекин одамларни шунча қилган ишлари нима бўлади?

"Моида-56" да дедики:
— Кимки Аллоҳни, унинг пайғамбарларини ва Мўминларни ўзига энг яқин дўст деб билса, билсинки, Аллоҳнинг тарафдорлари албатта ғолиб бўлувчилардир.”(Моида 56)"

Дедимки:
— Аммо Мўминлар дардимга даво бўла олишмади!

"Зумар 36" да дедики:
— Аллоҳ ўз бандасига кифоя эмасми?

Дедимки:
— Аммо сенга яқин бўлишимга тўсқинлик қиладиган гуноҳларим, хатоларим бор. Улар нима бўлади?

"Нисо-106" да дедики:
— Аллоҳга истиғфор айт, албатта Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Дедимки:
— Kечирилмасамчи?”

Дедики:
— Ҳақиқатдан Аллоҳ унга ширк келтирганларни кечирмайди, бундан бошқа барча гуноҳларни истаганини кечирар.

Дедимки:
— Истаганингни кечирарсан, раҳматинг чексиз, аммо мени кечиришни истамасангчи? Шунча гуноҳлар қандай кечирилади? 10 марталаб тавбалар қилиб, яна тавбамни бузсамчи?

"Моида-74" да дедики:
— Улар бу ишларидан қайтиб Аллоҳга тавба қилиб, ундан мағфират сўрамайдиларми?Зотан Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир.

Дедим:
— Кечир мени Роббим! Мен яхши кўрганларим учун, сен яхши кўрмаган йўллардан юрдим. Мен Тавба қилдим Роббим!

"Бақара-22" да дедики:
— Аллоҳ кўп тавба қилгувчиларни яхши кўради.

Ҳақиқатдан ҳам яхши кўрармикан? Ҳаттоки мени ҳамми?

"Оли Имрон-159" да дедики:
— Аллоҳ фақатгина унга суянганларни ва ўзига таваккал қилувчиларни севар.

Роббим дедим - тавбаларимни сендан бошқа кечирадиган, сендан бошқа авф этадиган йўқдир. Мен сенга суяндим…

"Анфол-4" да дедики:
—Ана шулар – чин мўминдирлар.

Дедим:
— Роббим менга бу Дунёда ҳам ёрдам бер. Мен хаёлларим, ҳавасларимни деб сенга осий бўлдим.

"Зуҳо-3" да дедики:
— Роббинг сени тарк этгани йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ!

Дедимки:
— Одамларни барчаси мени тарк этди.

"Бақара -186" да дедики:
—Мен албатта яқиндирман.

Дедимки:
— Сен менга яқиндирсан, аммо мен ундай эмас.

1 400 йил олдиндан менга қараб дедики:
— Ич-ичингдан ёлворган ва қўрққан ҳолда, синиқ овозда, ёки сассиз, яратган Роббингни зикр қил. "Аъроф"- 205.

Дедимки:
—Сени эслаш, уларни гуноҳларини енгиллаштирадими?

Дедики:
—Аллоҳни кўп зикр қилинг, шояд нажот топгайсизлар.

Дедимки:
—Роббим, мени сендан бошқа кимим бор? Менга ёр ва ёрдамчи бўладиган ким бор? Мен сенинг номинг ила бошлаб, сенинг номинг ила якунлайман. Сенинг раҳматинг паноҳимдир, сени зикр этмоқ каломимдир. Cени севмоқ - қалқонимдир! Қилдим ва яна қилдим. Билиб туриб қилдим, ўзим истаб қилдим. Бу сенга иқроримдир. Ўзимга қилган зулмимчалик ҳеч ким менга зулм қилмади. Ўзингсан Роббим.

Эй ҳар нарсани йўқдан борни қилган, бандаларини яхши кўрадиган, уларни кузатиб турган ва ҳимоя қилувчи Роббим. Айт, истаганингни айт бажарайин! Мен қилай. Айт! Айтгандек бўлайин! Менга билдир! Билайин!

Дедики:
—"Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва ёрдамчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга", дегин. ва Уни Ўзи хос равишда улуғла!(Исро сураси 111 оятда)

Дедимки:
— Алҳамдулиллаҳ!

Дедики:
—Сабр ва намоз ила Аллоҳдан ёрдам сўра. (Бақара 45.)

У ҳамма нарсага ўлчов қўювчидир (Ҳуд 4 оят)

Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотувчидир. Биз сизларни яхшилик ва ёмонлик билан имтиҳон учун синаймиз. Ҳамда бизгагина қайтарилурсиз
(Анбиё 35)

Telegram: https://t.me/rovitalk
Instagram: https://www.instagram.com/muslimholdarov


Hakan Baştürk'e özel teşekkürler. Bilgiler onun sayfasından alınmıştır.
@hakanbasturk

Sayt: https://rovitalk.uz/
Telefon: 971320066; 970001166;

Дата на публикация: 11 февруари, 2023
Категория: Музика
Ключови думи: #Beautiful #VIDEO #HAPPY #uzbek #uzb #super #trend #smile #nature #muslim #muslimholdarov #rovitalk #like

Показване на още